Ўзбекистондаги янги лоукост авиакомпания
Биз 2020 йилдан бошлаб парвозларни амалга оширишга тайёрланаяпмиз


Кечирасиз, сайтимиз тест холатида!
Биз ҳақимизда батафсил
SILKJET - Ўзбекистондаги илк хусусий лоукост йўловчи ташувчи авиакомпания. Халқаро SILKJET бошқарув жамоаси ўзида профессионализм ва мижозларининг талабларини қондиришга интиладиган авиация соҳасидаги катта тажрибани жамлайди. Энг юқори хавфсизлик стандартларига эга арзон парвозларни тақдим этиш бизнинг олий мақсадимиздир.
Компания айни пайтда Ўзбекистонда лоукостер авиакомпанияларнинг фаолият юритишига мўлжалланган қонунчилик базасини тайёрлаш учун давлат тузилмалари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. SILKJET авиакомпанияси Airbus А320neo ва Airbus 321neo LR русумидаги энг замонавий ҳаво учоқларини қўллаган ҳолда, мунтазам халқаро ва чартер рейсларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Хизматлар
Чипталарни онлайн сотиш
Вақт ҳамда маблағларингизни тежаган ҳолда, чипталарни тўғридан-тўғри авиакомпания сайти ёки мобил илова орқали харид қилишингиз мумкин.
Онлайн рўйхатдан ўтиш
Вақтингизни тежаш учун онлайн рўйхатдан ўтишингиз ва салонда ўзингиз ёки йўловчилар гуруҳи учун жой танлашингиз мумкин.
Бронлаш бошқариш
Буюртма тафсилотлари билан танишиш, йўловчилар ҳақидаги маълумотларни ўзгартириш, қўшимча юкхона харид қилиш, чиптани алмаштириш ёки қайтариш
Рейс ҳолати
SILKJET рейсларини излаш, рейс ҳолатини текшириш, учиш ва қўниш вақти, SMS-хабар
Бизнес модель
SILKJET рейсларини излаш, рейс ҳолатини текшириш, учиш ва қўниш вақти, SMS-хабар
Ўзбекистонга ёки Ўзбекистондан тўғридан-тўғри йўловчилар оқимини фаол рағбатлантириш
Осиё, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари ўртасида арзон ва қулай трансфер ташувларини ташкил этиш учун Ўзбекистоннинг жуда манфаатли географик жойлашувидан фойдаланиш

Ўзбекистоннинг географик жойлашуви - бу "Хаб" яратиш учу яхши имкониятдир

"Буюк Ипак йўли" лойиҳаси доирасида Ўзбекистон орқали ҳаво алоқасини ташкил қилиш
...Осиё ва Европанинг йирик шаҳарлари орасидаги тўғри йўлда
2025 йилга бориб Осиё ва Европа ўртасидаги трансфер йўловчилар оқими 99 миллиондан 126 миллионга ўсади
…но текущее состояние авиации Узбекистана не позволяет реализовать этот потенциал.
• Ўзбекистон Ўрта Осиёнинг марказида жойлашган
• Европа, Яқин Шарқ ва Жанубий-шарқий Осиё мамлакатларнинг юқори иқтисодий ривожланиш даражаси паст тарифлар ва узлуксиз иш жараёни билан Ўзбекистонда фаол хаб ўсишини таъминлайди
• Минтақада рақобатбардош хаб яратиш имконияти ипак йўлидаги бошқа шахобчалар (Стамбул) мисолида солиштирма кўрсаткичлар билан исботланган

Манба: O&D Sabre маълумотлари, Airbus, Boeing, IATA компанияларининг консенсус-прогнози
ЎЗБЕКИСТОН 75% ТАШУВЛАР КЎЧМА ТРАНСФЕР РЕЙСЛАР ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ЕВРОПА ВА ОСИЁ ЎРТАСИДАГИ ЙЎЛОВЧИ ОҚИМИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ УЧУН АЪЛО ҲУДУДДА ЖОЙЛАШГАН
Лоукостерларнинг мамлакат иқтисодиётига
кўрсатадиган таъсири бўйича халқаро амалиёт
SILKJET авиакомпаниясининг яратилиши Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатади
Лоукостер-авиакомпаниялар (LCC*) бу жаҳон амалиётида содир бўлаётганидек, мамлакатга учиб келадиган йўловчилар сонини икки бараварга, ёки ҳатто уч бараваргача ошириши мумкин. Янада арзон тарифлар аҳолининг катта қисми учун саёҳат қилиш имкониятини тақдим этади. Лоукостер-авиакомпаниялар бутун дунёда жуда яхши оммалашган бўлиб, ҳозирда ҳар учинчи йўловчини мана шундай турдаги авиакомпаниялар ташийди. Бунга, албатта, аҳолига таклиф этиладиган парвозларнинг ҳамёнбоплиги ва оддийлиги сабабдир. Бундан ташқари, бундай авиакомпаниялар ҳаво ташувлари ва туризм бозорини кучайтириб, арзон саёҳатларни тарғиб этган ҳолда ижтимоий қийматни ҳам ҳосил қилади. Ўз номидан маълум бўлганидек, лоукостер-авиакомпаниялар харажатларни бошқаришга доир жуда қаттиқ тартибга риоя қилидалар, бу эса бошқа ташувчиларга нисбатан парвозларнинг тан нархини туширишга замин яратади. Эконом-классда максимал миқдорда ўриндиқларга эга бўлган бир турдаги самолётлардан фойдаланиш, ҳаво учоқларининг юқори даражадаги суткалик ўртача парвози ва экапажларни янада самарали қўллаш хисобига ушбу натижага эришилади.
Шу билан бирга, лоукостерлар йўловчиларга фақат парвоз ҳамда битта қўл юкини олиш имкониятини ўз ичига олган чипталарни сотади. Агар багаж мавжуд бўлса, салонда жой ёки таом ёки бошқалар танланса, бундай ҳолатда йўловчи ушбу опцияларни алоҳида харид қилиши мумкин бўлади. Шу йўсин йўловчилар ўзлари ҳар доим ҳам фойдаланавермайдиган хизматларга ортиқча пул тўламайдилар. Агар йўловчи рейсга онлайн рўйхатдан ўтса, авиакомпаниянинг аэропортдаги устунча учун тўланадиган харажатлари қисқаради. Юқорида номи келтирилган барча опциялар лоукостер-авиакомпянияларга янада арзон тарифларни ўрнатиш имкониятини беради.
* LCC - Low Cost Carrier

Ўзбекистон лоукостер-авиакомпанияларнинг жадал глобал ўсиш тенденциясидан орқада қолган бўлиб, ҳозиргача мамлакатда бундай турдаги авиакомпанияларнинг бозордаги улуши деряли нолга тенг. SILKJET мамлакатда катализатор ролини бажариши, бозорни кенгайтириши ва ундаги LCC улушини 37%га ошириши мумкин. SILKJET Ўзбекистондаги базаси билан минтақадаги LCC авиакомпаниялар орасида етакчи бўлишга интилади. Компания айни пайтда йўлга қўйилмаган янги йўналишларни очади. Хориждаги авиацион инвесторлар ва авиакомпаниядаги муҳим лавозимларга лоукостерлар-авиакомпанияларни йўлга қўйиш борасида катта тажрибага эга бўлган мутахассисларни жалб қилиш орқали жаҳон бозорида рақобатбардош максимал даражада самарадор авиакомпанияни нолдан яратиш ва Европа-Осиё ўртасидаги йўловчилар оқимининг бир қисмини Яқин Шарқда жойлашган йирик хаблардан Ўзбекистонга кўчириш мумкин бўлади.
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ SILKJET АВИАКОМПАНИЯСИНИНГ ИШГА ТУШИРИЛИШИКЕЛГУСИ 5 ЙИЛДА ҚУЙИДАГИ ҲОДИСАЛАРГА ПЛАТФОРМА ВАЗИФАСИНИ ЎТАЙДИ:
Авиацион паркни янги авлоддаги Airbus A320neo / Airbus A321neo LR русумли 41та самолёт ҳисобига кенгайтирилади
Ўзбекистон иқтсодиётига умумий ҳисса $ 7.6 млрд. АҚШ долларига тенг бўлади
Авикомпанияга $ 125 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хориж инвестициялари жалб этилади
Сайёҳлар экспортидан олинган даромадлар $ 2,39 млрд. АҚШ долларига тенг бўлади
Европадан Осиёга 1.4 млн. нафар транзит йўловчилар ташилиб, бу глобал бозорнинг 1.4 фоизини қамраб олади. Бу Ўзбекистоннинг айни вақтдаги кўрсаткичларидан (йилига 400 минг йўловчи - 99 млн. йўловчига эга бозорнинг 0.4%) 3.5 баравар юқоридир. Emirates, Etihad ва Qatar авиакомпаниялари 2018 йилда ўз хаблари орқали 32 млн. йўловчини Европадан Осиё қитъасига ташиган. Ушбу йўналишда Ўзбекистон уларга нисбатан 1 200 км масофага тенг географик устунликка эга
20 миллондан ортиқ йўловчилар турли йўналишлар бўйича ташилиб, бизнинг ҳисоб-китобларга кўра уларнинг 40 фоизини аввал авиация транспортидан фойдаланмаган шахслар, яна қўшимча 5 фоизини Қозоғистон ва Қирғизистон аэропортларидан фойдаланган йўловчилар ташкил қилади.
Авиакомпанияда 2 000 та иш ўрни ва иқтисодиётнинг ёндош соҳаларида тахминан 22 000 та иш ўрни яратилади
Ўзбекистондан 20 та янги йўналишлар очилади
Контактлар
+998 90 320 1144
info@silk-jet.com
Бухоро, Б. Накшбанди кучаси, 256

Made on
Tilda